Туркия матбуоти хабарларига кўра, "Пахтакор" футболчиси Жалолиддин Машариповнинг "Трабзонспор"га трансфер ишлари давом эттирилмоқда.
Айни дамда Европа чемпионлар лигасида ўйнашга тайёргарлик кўраётган клубнинг олдидаги мақсадлари юқори, деб ёзади "61saat.com". Шота Арвеладзе жамоасининг асосий таянчи бўлиб турган 26 ёшли футболчимиз "Трабзонспор"да ёши ўтиб бораётган Нвакаеменинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
"Европада ўйнашни истайман, бироқ..."
Машариповнинг ўйин услуби Нвакаеменикига ўхшаб кетади: "Шота Арвеладзе бу ерда қандай фаолият олиб борганини яхши биламан, у ҳам борини берган. Бироқ менга ҳали ҳам аниқ таклиф билан чиқишмади. Фақатгина миш-мишларни эшитяпман, аммо клубдагилар трансфер ҳақида ҳеч нима дейишмади. Европага кетишни истайман. Лекин бунинг учун қайсидир клуб менга таклиф билан чиқиши керак".
Эренга вақт керак
"Қосимпошо", "Галатасарой" ва "Гозтепе" клубларидаги фаолиятидан кейин Эрен Тошкентга йўл олди. У ҳақида Машарипов шундай дейди: "Эреннинг фаолияти ажойиб! У таркибимизга шу йилда келди. Бизнинг маданиятимиз ва клубимизга мослашиш учун кўп вақт талаб қилинади. Унинг ўйин сифати ҳар томонлама чиройли".
Шота Арвеладзенинг ўйин услуби ҳақида
Сўнгги йилларда "Пахтакор"даги катта ўсишда Шота Арвеладзенинг хизматлари юқори: "Ундан жуда ҳам миннатдорман. У ўз футболчиларига ишонч билдиради ва бирор футболчисини ташлаб қўймайди. Унга биз ҳам қаттиқ ишонамиз ва шу сабабли ғалабаларда ўз ҳиссамизни қўшяпмиз. У мураббий, у доим биз учун қайғуради". “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»