Кеча Республика махсус комиссияси томонидан профессионал футбол клубларига машғулот олиб боришга расман рухсат этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шу боис, футбол жамоатчилиги айни дамда футбол мусобақаларининг қачондан бошлаб давом эттирилиши билан қизиқиши табиий.
Куннинг иккинчи ярмида, кун тартибидан ўрин олган бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Суперлига футбол клублари раҳбарлари ва бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди. Унда ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган тўртта масала муҳокама қилинди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар тарқатди.
Биринчи масала: Суперлига клублари мусобақани қачондан давом эттиришади?
Бош мураббийлар билан ўтказилган видеоконференция йиғилишида бу борада мураббийларнинг фикрлари тингланди. Айни дамда ЎзПФЛ клублар бош мураббийлари фикрларини инобатга олган ҳолда якуний қарорни ЎФА билан келишган ҳолда маълум қилади.
Иккинчи масала: U-21 жамоалари учрашувлари
Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлари одатдагидек, асосий жамоалар учрашувидан бир кун аввал ўтказилиши белгиланди.
Учинчи масала: U-18 жамоалари учрашувлари
U-18 жамоалари ўртасидаги баҳслар марказлашган тизимда ўтказилади. Бу борада тақвим тиғизлиги ҳамда жамоаларнинг бугунги кундаги молиявий имкониятлари инобатга олинди. Ушбу мусобақа ўтказилиш тартиби ва жойи каби масалалар ишлаб чиқилмоқда ва бу ҳақда кейинроқ батафсил хабар берилади.
Тўртинчи масала: Ёзги трансфер ойнаси санаси
Ёзги трансфер ойнаси аввалдан белгиланганидек ўзгаришсиз қолди ва ушбу жараён 6 июлдан 30 июлгача давом этади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»