Фото: «Eurosport»
Испаниянинг «Барселона» клуби юлдузи Лионел Мессининг фикрича, коронавирус пандемияси футбол, умуман, дунёни ўзгартириб юборди.
«Бу воқеалардан сўнг дунё қандай бўлади — кўпчилигимиз тасаввур ҳам қила олмаймиз. Вазият фавқулодда юз бериб, барчамизни доғда қолдирди, оқибатда аксарият учун оғир дамлар бошланди. Пандемия ҳар бир кишига таъсир кўрсатди. Одамлар яқинларидан, дўстларидан жудо бўлишяпти, ҳатто улар билан тузукроқ видолашиш имкониятига ҳам эга эмаслар. Бу адолатдан эмас. Футбол ҳам худди ҳаётимиз сингари энди олдингидек бўлмайди», — «El Pais» Мессидан ана шундай иқтибос келтирди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 6 миллион нафардан ошиб кетди. Лионел Месси «Барселона»да тўп сурадиган Испания коронавирус қайд этилиши бўйича жаҳондаги бешинчи мамлакатга айланди (239 мингдан кўп ҳолат).
Коронавирус пандемияси сабабли Испания чемпионати март ойида тўхтатилган эди. Чемпионатга 11 июнь куни қайта старт бериш режалаштирилган. Турнир жадвалини «Реал Мадрид»ни икки очкога ортда қолдираётган «Барселона бошқармоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди