Фото: «Насаф» матбуот хизмати
Туркманистонлик мутахассис Тачмурод Агамуродов «Қизилқум» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
«Championat.asia»нинг хабар қилишича, Агамуродов бундан кейин навоийликлар клубини бошқариб боради. 67 ёшли мутахассис «Қизиқум»да Ҳамиджон Актамовнинг ўрнини эгаллади. Бироқ бу ҳақда клуб ҳали расмий маълумот бергани йўқ.
Маълумот учун, Тачмурод Агамуродов Туркманистоннинг «Нефтчи», «Ниса» ва бошқа бир қатор клублари, Қозоғистонинг «Қайрат» жамоасини бошқарган.
Мутахассис Ўзбекистондаги фаолиятини 2001 йилда «Пахтакор»да бошлаган ва тошкентликлар клубида 2006 йилга қадар ишлаб, тўрт марта Ўзбекистон чемпионати ва уч бор мамлакат Кубогида зафар қучган. Шунингдек, Агамуродов «Динамо Самарқанд» (2007-2008 ва 2014-2015), «Локомотив» (2010-2011), «Шўртан» (2011), «Бухоро» (2012-2013) каби жамоаларни бошқарган. Ўтган мавсум иккинчи ярмида Агамуродов «Динамо» бош мураббийи этиб тайинлганди, бироқ мутахассис жамоани Суперлигада олиб қола олмади.
«Қизилқум» клубини 2016 йилдан буён Ҳамиджон Актамов бошқариб келаётганди. Аввалроқ мутахассис клуб раҳбариятидан жой олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, март ойи бошларида «Қизилқум»да президент ўзгарган ва собиқ ҳакам Ҳасан Рўзиев раҳбарият тепасига келганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»