
Фото: Getty Images
УЕФА 2019/20 йилги Чемпионлар лигаси мавсумини якунлаш бўйича режа ишлаб чиқди. Тақвимнинг янги саналари 17 июнь куни ташкилотнинг ижрои қўмитаси томонидан тасдиқланиши кутилмоқда, дея ёзади AS.
Манбанинг қайд этишича, ЕЧЛ нимчорак финал жавоб баҳслари 8-9 август кунлари ўтказилиши мумкин. 12 август кунидан эса Лиссабонда 8 иштирокчи жамоадан иборат битта плей-офф баҳси форматидаги мини-турнир ўтказилиши режалаштирилган. Ўйинлар «Жозе Алваладе» ва «Эштадиу да Луш» стадионларида мухлисларсиз ўтказилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, турнирнинг чорак финал босқичига «Пари Сен-Жермен», «Атлетико», «Аталанта» ва «РБ Лейпциг» клублари чиқиб бўлишди.
1/8 финал босқичнинг қолган тўрт ўйинда эса жавоб баҳслари ўтказилиши керак: «Реал» – «Манчестер Сити» (биринчи ўйин — 1:2), «Челси» – «Бавария» (0:3), «Лион» – «Ювентус» (1:0), «Наполи» – «Барселона» (1:1). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар