09:20 / 14.06.2020
2 040

Италия Кубоги. «Наполи» «Интер»ни ортда қолдириб финалга чиқди (видео)

Италия Кубоги. «Наполи» «Интер»ни ортда қолдириб финалга чиқди (видео)
Фото: «Наполи»
Италия Кубоги ярим финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Наполи» — «Интер» учрашуви 13 июнь, шанба куни бўлиб ўтди.
Учрашувнинг илк дақиқаларидаёқ миланликлар олдинга ўтиб олди. Кристиан Эриксеннинг бурчакдан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан ўрин олди.

Бунга неаполликлар 41-дақиқадаги гол билан жавоб берди. Дарвозабон бошлаб берган тезкор қарши ҳужумни Лоренцо Инсинье давом эттирди ва тўпни қулай вазиятда турган Дрис Мертенсга узатди. Ўз ўрнида бельгиялик футболчи вазиятни кўкка совурмади.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Наполи» илк ўйиндаги ғалаба (1:0) эвазига финалга йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда Женнаро Гаттузо шогирдлари «Ювентус» билан баҳс юритади. Финал 17 июнь, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Италия Кубоги
Ярим финал, жавоб баҳси
13 июнь, шанба

«Наполи» — «Интер» 1:1
Голлар:
0:1 – 2 Эриксен, 1:1 – 41 Мертенс.

«Наполи»: Оспина, Максимович, Кулибали, Ди Лоренцо, Ҳюсай, Элмаз (Фабиан Руис, 65), Зелиньски (Аллан, 85), Инсине (Юнес, 85), Демме, Политано (Калехон, 65), Мертенс (Милик, 75).
«Интер»: Ҳанданович, Шкриньяр, де Врей (Раноккия, 88), Бастони, Янг (Бираги, 72), Барелла, Брозович, Кандрева (Мозес, 72), Эриксен (Сенси, 88), Мартинес (Санчес, 72), Лукаку.
Огоҳлантиршлар: Янг (12), де Врей (38), Оспина (79).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Италия Кубоги. «Наполи» «Интер»ни ортда қолдириб финалга чиқди (видео)