Фото: ПФЛ
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-турида «Пахтакор» 14 июнь, якшанба куни Жиззахда «Сўғдиёна» меҳмони бўлди.
Пойтахтликлар илк дақиқалардан бошлаб тўп назоратини ушлаб туришга ва хавфли вазиятлар яратишга ҳаракат қилди. Бироқ «Сўғдиёна» футболчилари ҳимояда тартибли ўйин кўрсатди. 30-дақиқада Санжар Қувватов жарима майдончаси ичида Жасур Ҳасановга нисбатан қўполлик қилгани учун «Пахтакор» дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрлик зарбадан эса Шохруз Норхонов унумли фойдалана олмади. Шу тариқа биринчи бўлимда дарвозаларга тўп киритилмади.
Танаффус вақтида Улуғбек Бақоевдан керакли кўрсатмаларни олган жиззахликлар иккинчи бўлимни кўтаринки кайфиятда бошлади ва 50-дақиқада чап қанотдан оширилган тўпни Норхонов дарвозага жойлаб қўйди. «Шерлар» сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш учун ҳар қанча уринмасин, мезбонлар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Сўғдиёна» очколарини сонини 4 тага етказиб, «Навбаҳор» ва «Мэтталлург»га етиб олган бўлса, «Пахтакор» 9 очко билан биринчи ўринда бормоқда.
Суперлига
4-тур баҳси
14 июнь, якшанба
«Сўғдиёна» — «Пахтакор» 1:0
Гол: 1:0 – 50 Норхонов
«Сўғдиёна»: Митрович, Қулматов, Шойқулов, Орифов, Нўмонов, Болтабоев (Рашидов, 68), Норхонов (Насимов, 74), Ҳасанов (Дантас, 68), Шихов (Жўрабеков, 74), Нагаев (Қаҳрамонов, 33), Колакович.
«Пахтакор»: Қувватов, Алижонов, Аъзамов (Исмаилов, 72), Кримец, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев (Сергеев, 72), Ҳамдамов (Собиржонов, 79), Черан, Машарипов, Дердийок.
Огоҳлантиришлар: Кримец (21), Орифов (21), Қувватов (30), Қулматов (41).
Амалга оширилмаган пенальти: Норхонов (31).
— Shukhrat (@bankir2102) June 14, 2020“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди