00:13 / 15.06.2020
2 426

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи ўринни сақлаб қолишга интиламиз, "Навбаҳор"дан устунлик қилдик"

Рўзиқул Бердиев: "Биринчи ўринни сақлаб қолишга интиламиз, "Навбаҳор"дан устунлик қилдик"
Coca Cola Суперлигаси 4-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини [leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly9jaGFtcGlvbmF0LmFzaWEvdXovbmV3cy9iaXJpbmNoaS1vcmlubmktc2FxbGFiLXFvbGlzaGdhLWludGlsYW1pei1idWd1bmdpLW95aW5kYW4tb2xkaW4tdGFya2liaW1pemRhLWppZGRpeS15b3FvdGlzaC1ib3ItZWRpLW5hdmJhaG9yZGFuLXVzdHVubGlrLXFpbGRpay1yb3ppcXVsLWJlcmRpZXYtaXNodGlyb2tpZGFnaS1tYXRidW90LWFuanVtYW5p]билдирди[/leech].
"3 ойлик танаффусдан кейин иккала жамоа ҳам шиддаткор, мазмунли ўйин кўрсатди. "Навбаҳор" барча ўйинларда қарши ҳужумларда ўйнаётган эди. Буни кутгандик. Шунга қарамай қаердадир эътиборни йўқотдик, иккита қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Жамоам охиригача курашди. Рақибдан жисмоний томонлама устунлик қилдик. Ҳозирги ҳолатимиздан келиб чиқиб ёмон ўйнамадик.

Албатта мусобақа жадвалида биринчи ўринда туриш доим ёқимли. Бу ўринни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.

Ўзгаришлар ўзини оқлади деб ўйлайман. Мурод Хўжамбердиев ва Ҳусайин Норчаев дебют қилишди. Кичик жароҳати бор бўлса-да Харис Дилаверни таваккал қилиб ҳужумкорликни кучайтириш учун майдонга туширдик. Харис асосан ўз мамлакатида тўп тепган, Марко Станоевич эса кўплаб чет эл клубларида ўйнагани учун бизнинг жамоага тезда мослашиб кетди.

Мухлислар ушбу баҳсни марказий деб ҳисоблашганди, менимча ТВ орқали томоша қилган мухлислар хурсанд бўлишди.
Дилшод Саитов жароҳат олган ва даволанмоқда. Бу биз учун катта йўқотиш.

"Навбаҳор" жамоасидан биз кутмаган вариантларни кўрмадик. Таркиби ҳам, ўйнаш услуби ҳам бир хил. Ҳимояда яхши ҳимояланишди.
Бизнинг режамиз ҳар бир ўйинда майдонга тушиб, ғалаба қозониш. Бугун қанотлардан кўпроқ урғу беришга уриндик. Муҳитдинов ва Манноновни ўйнатдик, уларда вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик.

Карантин кейинги турларга таъсир қилади албатта. Жамоаларда жароҳат олганлар кўпаймоқда. Бундан ташқари кутилмаган натижалар ҳам қайд этилмоқда.

Футбол мухлислар учун ўйналади. Стадионга мухлислар келса ўйин савияси ва даражаси бошқача бўлади. Ҳозир оғир даврни бошдан кечираяпмиз, сабр қилиш керак", - дейди Рўзиқул Бердиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Биринчи ўринни сақлаб қолишга интиламиз, "Навбаҳор"дан устунлик қилдик"