07:00 / 16.06.2020
2 540

Канчельскис: Жалолиддинов “Локомотив”да? У тезкор, ақлли лекин Россияда қийналади

Канчельскис: Жалолиддинов “Локомотив”да? У тезкор, ақлли лекин Россияда қийналади
“Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис “Бунёдкор”нинг 18 ёшли футболчиси Жасур Жалолиддинов Москванинг “Локомотив” клубига ўтаётгани ҳақидаги хабарларга ўз муносабат билдирди. Таниқли мураббийнинг фикрларини Россия спорт нашрлари мухлислар эътиборига ҳавола қилмоқда.

- Бу футболчини бизга ҳам тавсия қилишганди. Биз 18 ёшли футболчи учун катта маблағ тўлолмаймиз. 300 минг евро катта пул. У ҳали Ўзбекистон чемпионати савиясидан ўсиб кетганича йўқ. У жисмонан кучайиши керак. Ҳозир Россия чемпионатига кўникиши қийин кечади. Унинг бўйи баланд эмас. Лекин қўл-оёғи чаққон, ақлли футбол кўрсатади. Қанотлардан ҳужумга ўтади, жамоасининг асосий таркибида ўйнамоқда. Яхши ўйнайди. Бу ерда озгина тажриба орттириши керак, - деди Канчельскис.

Шунингдек, тажрибали мураббий “Локомотив” ҳам ривожланиш йўлида янги йўналиш олаётгани, Жасурнинг Италияга бориб келгани, агар москваликларга бу ўйинчи керак бўлса, албатта у учун маблағ ҳам топилишини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Канчельскис: Жалолиддинов “Локомотив”да? У тезкор, ақлли лекин Россияда қийналади