15:39 / 16.06.2020
2 235

Golden Boy совринига даъвогарлар маълум бўлди

Golden Boy совринига даъвогарлар маълум бўлди
Фото: Google Images
Италиянинг Tuttosport нашри Golden Boy совринига даъвогар 100 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатдан Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед»), Эдуардо Камавинга («Ренн»), Альфонсо Дэвис («Бавария»), Анссумане Фати («Барселона»), Филип Фоден («Манчестер Сити»), Эрлинг Ҳоланд, Жейдон Санчо (иккиси «Боруссия» Дортмунд), Каллум Ҳадсон-Одои («Челси»), Такефуса Кубо («Мальорка», «Реал»га тегишли), Даниэль Мальдини («Милан»), Рейнер («Реал»), Сандро Тонали («Брешия»), Ферран Торрес («Валенсия») ва бошқа бир қатор номдор футболчилар ўрин олган.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳаволада танишинг.

Маълумот учун, Tuttosport томонидан ташкил этилган соврин ҳар йили 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчига тақдим этилади.

Жорий йилнинг октябрь ойига қадар давом этувчи овоз бериш натижаларига кўра, даъвогарлар орасидан 20 нафар финалчи номи аниқланади ҳамда ғолиб йил охирида эълон қилинади.

2019 йилда соврин «Атлетико» ҳужумчиси Жоау Феликсга топширилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Golden Boy совринига даъвогарлар маълум бўлди