«Ростов» клуби матбуот хизмати 6 нафар жамоа футболчисининг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берганлиги ва клуб карантинга олинишини эълон қилди.
«Россия Премьер-лигаси 23-тури доирасидаги «Сочи» — «Ростов» учрашуви олдидан жамоамиз футболчилари, мураббийлар штаби ва клуб ходимларининг COVID-19га топширган тести натижасига кўра, таркибдаги 6 нафар футболчининг таҳлили ижобий натижа бергани аниқланди. Ушбу футболчилар алоҳида назоратга олинди.
Касалланганлар билан яқин алоқада бўлган жамоанинг футболчилари, мураббийлари – жами 42 нафар аъзоси икки ҳафталик карантинга олинди», - дейилади клуб хабарида.
Клуб томонидан исм-шарифи сир сақланган бу футболчилар - Роман Еременко, Деннис Хажикадунич, Хорен Байрамян, Матиас Норманн, Ивелин Попов ва Арсений Логашовдир.
Олдинроқ, жамоа аъзолари икки таркибга бўлиниб, ўзаро назорат ўйини ўтказганлиги хабар қилинганди. Ушбу баҳсда «Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам тўп сурган.
Маълумот учун, Россия Премьер-лигаси доирасида 19 июнь куни ўтказилиши керак бўлган «Сочи»га қарши баҳс номаълум муддатга қолдирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди