13:55 / 18.06.2020
2 271

Ўзбекистонда ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Ўзбекистонда ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташланди
Бугун, 18 июнь куни ОФК штаб-квартирасида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Қуръага кўра Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси "А" гуруҳида Индонезия, Камбоджа ва Эрон билан кураш олиб борадиган бўлди.

U-19 Осиё чемпионати-2020 гуруҳлари:
"A" гуруҳи: ЎЗБЕКИСТОН, Индонезия, Камбоджа, Эрон.
"B" гуруҳи: Жанубий Корея, Япония, Ироқ, Баҳрайн.
"C" гуруҳи: Саудия Арабистони, Австралия, Вьетнам, Лаос.
"D" гуруҳи: Қатар, Тожикистон, Малайзия, Яман.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги U-19 Осиё чемпионати 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мусобақа ўйинлари Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарларидаги жами 4та стадионда ўтказилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда ўтадиган Осиё чемпионатига қуръа ташланди