18:34 / 18.06.2020
2 263

Тимур Кападзе: "Эрон билан очилиш учрашуви қизиқарли кечади"

Тимур Кападзе: "Эрон билан очилиш учрашуви қизиқарли кечади"
Бир неча соатлар олдин юртимизда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ЎФА расмий сайтига қуръа ва рақиблар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Менимча, Эронга қарши очилиш учрашуви қизиқарли кечади. Қуръа якунларига кўра Эрон, Камбоджа, Индонезия билан бир гуруҳдан ўрин олдик. Яхши рақиблар тушди. Эронни барча ёшдаги терма жамоалари жисмонан кучли ўйин намойиш этади. Қолган иккита термани ўйинларини ҳам кўриб чиқамиз. Нариги гуруҳда ҳам қизиқарли ўйинлар бўлади.

Жанубий Корея, Япония, Ироқ, Баҳрайн. Асосий мақсадимиз ўз гуруҳимизда биринчи ўринни эгаллаш. Кейинги босқичда ким тушишидан қатъий назар ўшанга қараб тайёргарлик кўрамиз. Муҳими биз уйда ўйнаймиз. Мусобақа ўзимизда бўлиб ўтади. Коронавирус бўлмаганида қуръа ташлаш маросими ҳам ўзимизда ўзгача муҳитда ўтказилган бўларди. Насиб қилса мухлисларнинг далдаси билан яхши тайёргарлик кўриб олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз
",- дейди Тимур Кападзе.

Манба: Ufa.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе: "Эрон билан очилиш учрашуви қизиқарли кечади"