16:50 / 20.06.2020
2 386

Романцов Қосимовни Россия чемпионатида ўйнаган энг кучли осиёлик футболчи деб ҳисоблайди

Романцов Қосимовни Россия чемпионатида ўйнаган энг кучли осиёлик футболчи деб ҳисоблайди
"Матч ТВ" футбол журналисти Денис Романцов ОФК расмий сайтига интервью берди.
Хабарингиз бор, ОФК сайти Россия чемпионатида ўйнаган энг яхши осиёлик футболчини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда.

ОФК сайти Россия чемпионатида ўйнаган энг яхши осиёлик футболчини аниқлаяпти. Бизникиларга овоз беринг
"Ҳа, менимча бу Миржалол Қосимов. Сабаби у бир жамоа билан Россия чемпионига айланган (1995 йил). Сўнгра, фаворит ҳисобланмайдиган "Крилья Советов"ни ҳам фаворитга айлантирган. Россияда уни жуда яхши кўришади. Азмун ҳақида гапирадиган бўлсам, у ҳеч қандай муаммосиз Европага йўл олиши керак. У универсал ўйинчи. Менимча, Сердар ўзини Италия ва Испанияда яхши кўрсата олади", - дейди Романцов.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Романцов Қосимовни Россия чемпионатида ўйнаган энг кучли осиёлик футболчи деб ҳисоблайди