
Фото: Twitter
Футбол бўйича Украина чемпионатининг 27-турида «Шахтёр» Киевда «Александрия»ни мағлуб этди ва мамлакат чемпионига айланди.
«Шахтёр» сафида Тете дубль қайд этган бўлса, яна бир голга Тайсон муаллифлик қилди. Меҳмонларнинг жавоб голлари Евгений Банада ва Максим Третяков томонидан киритилди.
Мазкур ғалаба «Шахтёр»га 13-чемпионликни тақдим этди. Донецкликлар клуби кетма-кет тўртинчи марта Украина Премьер Лигаси ғолибига айланди. 27 ўйиндан сўнг «Шахтёр» 71 очко тўплади. 26 та ўйин ўтказган иккинчи ўриндаги «Динамо Киев» ҳисобида 52 очко мавжуд.
«Шахтёр» — «Александрия» 3:2
Голлар: 1:0 – 13, пенальти Тайсон, 1:1 – 48 Банада, 1:2 – 51, пенальти Третяков, 2:2 – 60 Тете, 3:2 – 78 Тете. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар