
Тошкентнинг "Локомотив" клуби оғир даврларни бошдан кечирмоқда.
Клуб карантиндан кейинги икки турни ўз майдонида ўтказди ва иккаласида ҳам мағлуб бўлди. Дастлаб "Металлург"га 0:3 ҳисобида таслим бўлган "темирйўлчилар", куни кеча "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.
"Локомотив" навбатдаги турни 25 июнь куни Тошкент дербиси доирасида "Бунёдкор" меҳмони бўлади. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, мазкур учрашувда "темирйўлчилар" ғалаба қозона олишмаса Андрей Фёдоров истеъфога чиқарилади.
Фёдоров лавозимидан кетган тақдирда унинг ўрнига эҳтимолий номзод сифатида "Машъал" ва "Андижон" клублари собиқ устози Александр Хомяков кўрсатилмоқда. Россиялик мураббий Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан сўнг "Андижон"ни тарк этган ва айни пайтда ишсиз.
Манба: championat.asia “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.