15:50 / 30.06.2020
1 835

«Олтин тўп»га даъвогар футболчиларнинг рейтинги янгиланди. Лионель Месси кучли учликда йўқ

«Олтин тўп»га даъвогар футболчиларнинг рейтинги янгиланди. Лионель Месси кучли учликда йўқ
Фото: BBC
Буюк Британиянинг Goal нашри «Олтин тўп»га даъвогар футболчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Рўйхатни ҳамон «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски бошқармоқда. Иккинчи поғонага «Ювентус» футболчиси Криштиану Роналду (4-ўриндан) кўтарилган бўлса, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне кучли учликка якун ясаб берган.

Қайд этиш жоиз, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси кучли учликни тарк этиб, бир поғона пастлаган.
Нашр талқинига кўра «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин бўлган энг яхши 10 нафар футболчи:

1 (1). Роберт Левандовски («Бавария»);
2 (4). Криштиану Роналду («Ювентус»);
3 (2). Кевин Де Брюйне («Манчестер Сити»);
4 (3). Лионель Месси («Барселона»);
5 (5). Томас Мюллер («Бавария»);
6 (8). Карим Бензема («Реал»);
7 (6). Неймар (ПСЖ);
8 (7.). Эрлинг Ҳоланд («Боруссия Д»);
9 (9). Килиан Мбаппе (ПСЖ);
10 (10). Жейдон Санчо («Боруссия Д»);

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда мазкур совринни Лионель Месси қўлга киритганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)