Пойтахтимиздаги Ёшлар пресс клубида мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ёшларга “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони топширилди, дея маълум қилмоқда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати.
Тадбирда иштирок этганлар Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимиз ёшлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, улар ўз иқтидори ва салоҳиятини намоён қилишлари, юксак илми, фидойилиги билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишлари учун барча шароит мавжудлигини алоҳида таъкидлади.
Маросимда илм-фан, маданият, санъат, таълим, соғлиқни сақлаш, журналистика, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, ҳуқуқ ва ҳарбий соҳаларда ўқиётган, ишлаётган ҳамда илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиб, юксак натижаларга эришаётган вакиллари қатори 3 нафар спортчиларимиз ҳам “Ўзбекистон белгиси” билан тақдирланишди.
Бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш йўналишида "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан мукофотланди.
Мазкур кўкрак нишонига яна бир неча спортчимиз, жумладан Жавоҳир Синдаров (шахмат), Клара Дарменбаева (гимнастика) ва Асила Мирзаёрова (Паралимпия) ҳам сазовор бўлди.
Манба: Olympic.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар