date
views 2 113

Расман: Равшан Хайдаров "Сурхон" жамоаси бош мураббийи

Расман: Равшан Хайдаров "Сурхон" жамоаси бош мураббийи
Узоқ вақт давом этган музокаралардан сўнг, "Сурхон" футбол клуби янги бош мураббий билан келишувга эришди.
Ўзбек футбол мухлислари учун яхши таниш бўлган тажрибали мураббий Равшан Хайдаров расман "Сурхон" футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Равшан Акмалович фаолияти давомида "Пахтакор" жамоаси билан бир неча бора Ўзбекистон чемпиони ва кубогини қўлга киритган. Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларини бошқарган. 2018 йили Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Осиё кубоги ғолиблигини қўлга киритган ва шу йили Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи ҳам бўлган.

Равшан Акмалович бугунги кунда Ўзбекистон (U-23) ёшлар терма жамоаси бош мураббийи ҳам ҳисобланади.

Биз ишонамизки, Равшан Акмалович ўзига билдирилган ишончни оқлаб, Сурхондарё футболи равнақига ҳам ўз ҳиссасини қўшади", - деб ёзади "Сурхон" матбуот хизмати.

Манба: "Сурхон" матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: Равшан Хайдаров "Сурхон" жамоаси бош мураббийи