
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Торино"га қарши баҳсда жарима тўпидан муваффақиятли фойдаланди.
Бу унинг "Юве" либосида голга айлантирган илк жарима тўпи эди. Ўйиндан кейин португалиялик футболчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен ўзимга бўлган ишонч ҳиссининг бир қисмини қайтариш учун жаримадан унумли фойдаланишим керак эди. Қийин ўйин бўлишини билардик, яхши тайёрландик, ғалаба қозондик ва "Лацио"га босимни оширдик.
Голларни ким уриши муҳим эмас, муҳими ғалаба ҳисобланади. Биз яхши формадамиз ва "Милан"ни ҳам ютишга ҳаракат қиламиз. Кейинги ўйин ҳам қийин бўлади", – деди Роналду Sky Sport Italia нашрига. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар