Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксда фаолиятини олиб бораётган чарм қўлқоп усталарининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтингдан ўзбекистонлик уч нафар боксчи ўрин олган, деб хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати ўз манбасига таяниб.
Янгиланган рейтингда иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев чемпион сифатида қайд этилган. Аҳмадалиев, шунингдек, WBA йўналиши чемпиони ҳам ҳисобланади.
Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев олтинчи ўринда қолган. Ушбу вазнда чемпионлик камари Жош Тейлорга тегишли.
Ярим ўрта вазн (-66,6 кг) тоифасида Қудратилло Абдуқаҳҳоров эса аввалгидек 1-поғонадан жой олган. У мазкур вазн тоифасида чемпионлик камари учун асосий даъвогар ҳисобланади. Айни пайтда IBF камари Эррол Спенсга тегишли. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар