
Беларусь чемпионатида пешқадамликни қўлга олган Солигорскнинг “Шахтёр” жамоаси асосий ҳужумчиси Виталий Лисаковични Россия премьер-лигасига трансфер қилади.
Тўпурарлар баҳсида ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев билан рақобатлашаётган футболчига Россиянинг “Ростов”, “Локомотив”, ЦСКА ва “Урал” каби жамоалари қизиқиш билдирмоқда.
“Шахтёр” раҳбарияти Лисакович трансферидан келадиган маблағни “Энергетик-БГУ” тўпурари ва Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлиб турган Жасур Яхшибоевни олиш учун сарфлашни мақсад қилган.
Бундан аввал, Жасур Яхшибоев БАТЭ ва "Динамо" жамоалари қизиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган эди.
Манба: Sports.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар