Беларусь чемпионати пешқадами “Шахтёр” клуби ўзбекистонлик Жасур Яхшибоевнинг жамоа сафига қўшилганини расман эълон қилди.
Жасурнинг трансфер ҳуқуқи ҳамон “Пахткор” жамоасига тегишли. Йил бошида Яхшибоевни “Энергетик-БГУ” ижарага олган эди. Пойтахтликлар сафида 14 та учрашувда майдонга тушган ҳамюртимиз тўққизта гол ва учта голли пас муаллифи бўлди ва бу кўрсаткич бўйича чемпионат етакчиси ҳисобланади.
Яхшибоевнинг Солигорск жамоасидаги ижараси мавсум охиригача давом этади.
Ўзбек тўпурари янги жамоасида 22-рақамда тўп сурадиган бўлди. Ўз навбатида, Жасур Яхшибоев дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Солигорск шаҳрига, “Шахтёр”га келганимдан хурансандман. Турли вариантлар ва гап-сўзлар бор эди. Хусусан БАТЭ ва “Динамо” жамоалари ҳақида ҳам маълумотлар тарқалганди. Ўзимга “Шахтёр” маъқул келди. Оилам билан ҳам маслаҳатлашдим. Ҳаммамизга шу вариант ёқди.
Энди Солигорскда яшаб, шаҳар билан яқиндан танишамиз. Ҳар бир футболчи Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси каби юқори нуфузли мусобақаларда ўйнашни истайди. “Шахтёр” шу мусобақаларга чиқишга даъвогар эканини билардим.
Ҳозир ҳамма тўпурар баҳсидаги рақобатчим Виталий Лисакович билан бирга қандай ўйнашим ҳақида қизиқяпти. Тўғриси, ҳозир билмайман. Энг муҳими, жамоа ғалаба қозониши керак. Ҳар иккимизда ҳам гол уриш учун имкон бўлади. Энг аввало, жамоанинг умумий манфаати ҳақида ўйлаш лозим. Шахсий кўрсаткичлар кейинги масала.
Мен “Шахтёр”га ёрдам беришим, ўзимни кўрсатишим керак. Чемпионликни қўлга киритишни истайман. Асосийси, мана шу", - деди Жасур Яхшибоев.
“Пахтакор” тарбияланувчиси Жасур Яхшибоев Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи ҳисобланади. У мамлакатимиз бош жамоаси сафида иккита учрашув ўтказган.
Жасур “Шахтёр” таркибидаги илк учрашувини 11 июль куни “Городея” жамоасига қарши ўтказади. Солигорск жамоаси 30 очко билан мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар