"Реал"нинг 90% мухлислари Анчелоттидан 4-4-2 схемасига қайтишни талаб қилишмоқда

  • Спорт
  • 11-02-2015, 17:41
  • 1 078
  • "Реал"нинг 90% мухлислари Анчелоттидан 4-4-2 схемасига қайтишни талаб қилишмоқда

    Мадриднинг "Реал" клуби мухлислари жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттидан 4-4-2 тактик схемасига ўтишни талаб қилмоқдалар. Ўтказилган сўров натижаларига кўра, клуб мухлислари айни дамда клуб ўйнаётган 4-3-3 схемаси жамоага тўғри келмайди деган фикрда.

    Анчелоттидан 4-4-2 схемасига ўтишни сўровда қатнашган мухлисларнинг 90,7 % мухлиси талаб қилган.

    Маълумот учун, Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши ўйинда 4-3-3 схемасида ўйнаган "Реал" ўйиндан сўнг қаттиқ танқид остига олинган. Танқид қилувчиларнинг аксарияти ушбу схемада рақиблар "Реал"нинг бўш зоналарини тезроқ илғаб олишади деган фикрдалар.

    Манба: stadion.uz