Мана энди Жасур янги жамоасидаги фаолиятини ҳам муваффақиятли бошлади. Аслида ярим ҳимоячи бўлган ҳамюртимиз гол уриш бўйича ҳужумчилар ҳавас қиладиган самарадорликка эришмоқда. Янги жамоасидаги илк учрашувини иккинчи бўлимдан бошлаган Жасурга Солигорскда дебют голини киритиш учун ярим соатдан сал кўпроқ вақт кифоя қилди. Яхшибоев 46-дақиқада майдонга тушди ва 82-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, солигорскликлар сафидаги ўзининг дебют баҳсида янги жамоаси учун илк голини киритди.
“Городея” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган Яхшибоев илк учрашувдаёқ “Шахтёр”нинг танлови тўғри бўлганини исботлади ва жамоа мухлисларининг ҳурматини қозона олди.
Беларусь чемпионатининг даслабки туридан мусобақанинг энг яхши футболчиси номини ўзида сақлаб турган Яхшибоев жорий мавсумда 10 та гол урган биринчи тўпурарга айланди. Бомбардирлар баҳсида шу кунгача у билан рақобатлашиб келган ва энди “Шахтёр”да бирга тўп сураётган Виталий Лисакович “Городея” билан баҳсда иккита ассистни амалга оширган бўлса-да, ўзи рақиб дарвозасига йўл топа олмади.
Шу тариқа, чемпионатда 15 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урган Жасур Яхшибоев тўпурарлар баҳсида якка пешқадамга айланди.
Статистик маълумотларга қараганда, сўнгги ўн йилда 15 та учрашувда 10 та гол уриш ҳеч қайси жамоа ҳужумчисига насиб қилмаган.
Ушбу ғалабадан сўнг "кончилар" ҳисобидаги очколар сони 33 тага етди ва жамоа 2-ўриндаги БАТЭдан 2 очко кўп жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Рақиб дарвозасига 10 та тўп киритган Яхшибоев эса тўпурарлар пойгасида 1-поғонани эгаллаб турибди.
"Шахтёр Солигорск" - "Городея" 4:1
Гол: Антич (7), Архипов (38), Иванович (40), Яхшибоев (82) - Баглай (50)
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар