“Уфа”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов қисқа фурсат ичида Россия премьер-лигаси ўйинларини кузатиб бораётган мутахассислар ва мухлислар эътибори ва эътирофини қозонди.
Хусусан, Россия премьер-лигасининг 28-турида Остон Ўрунов "Локомотив" - "Уфа" учрашувининг энг яхши футболчиси, деб топилди.
Ҳамюртимизнинг ўйинини юқори баҳолаган нуфузли спорт нашрлари уни турнинг рамзий терма жамоасига киритди, таниқли мутахассислар эса Остоннинг маҳорати ҳақида ўз муносабатларини билдира бошлади.
“Футбол на куличках” сайти илк маротаба Остон Ўруновни рамзий терма жамоага муносиб кўрди.
Мазкур манба мутахассислар Ўруновнинг ўйинини юқори баҳолади.
- “Москванинг “Локомотив” жамоаси билан учрашувда уфаликлар аввалдан ҳимоявий ўйин намойиш этишга қарор қилган эди. Бундай ҳолатда кўп нарса Ўруновнинг маҳоратига боғлиқ бўлади. Остонга тезкорлиги эвазига рақибдан қочиб кетиш ва дриблингига таяниб, ҳужумга ўтиш вазифаси юклатилган эди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи мослашувчан, эгилувчан ва қоматига нисбатан тезлиги катта. Атлетик имкониятлари яккакурашларда ва прессингда ўзини эркин ҳис қилишини таъминламоқда. Ўрунов бир неча маротаба ҳужумларни якунлашга ҳаракат қилди. Лекин рақиб посбони Коченков ишончли ўйнади. Факт шуки, Ўрунов олти марта рақиб билан юзма-юз келди ва барча уринишда “Локомотив” футболчиларини алдаб ўтди”, - деб ёзади “Футбол на куличках”.
Отахон газета – “Советский спорт” тур якунларига бағишланган таҳлилида Остон Ўруновни энг яхши 11 футболчи қаторида эътироф этди.
“Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 19 ёшли футболчиси Остон Ўрунов Вадим Евсеев яратган тизимнинг ажралмас қисмига айланиб бўлди. Уфаликлар “Локомотив”дек қудратли жамоага қарши оптимал таркибни майдонга тушира олмаган бир паллада Ўрунов етакчилик масъулиятини ўз зиммасига олди. Ўйин давомида рақибларини алдаб ўтди, дарвозага зарбалар берди ва ўткир паслар орқали хавфли ҳужумлар яратди. Айнан Остоннинг Артём Голубевга берган паси натижасида уфаликлар пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди ва ҳисобни очди”, - деб маълумот берди sovsport.ru.
Ўз вақтида Россия терма жамоаси ва “Спартак”даги фаолияти билан машҳур бўлган футбол эксперти Евгений Ловчев ҳам ўзбекистонлик легионернинг маҳоратини алоҳида тилга олди.
- “Уфа” таркибида ўзбекистонлик ёш ярим ҳимоячи Остон Ўрунов қатор учрашувларда ўзини кўрсатиб келмоқда. Менда шундай тасаввур уйғоняпти: бизнинг барча футболчиларимиз битта инкубатордан чиққанга ўхшайди – улар бир хил югуради, курашади, пас беради. Лекин бир биридан ажралиб турадиган жиҳати йўқ. Ўрунов пайдо бўлиши билан дарров рақибларни алдаб ўтишга, ностандарт қарорларини амалга оширишга, вазиятларга креатив ёндашишга киришади ва бу дарров эътиборни тортади. Энди мураббийлар унинг бошқа кучли жиҳатларини ҳам ривожлантиришлари керак бўлади, - дейди Евгений Ловчев.
Остон Ўруновнинг ўзи келажакда Россия премьер-лигаси билан чекланиб қолмоқчи эмас. Истеъдодли футболчимиз “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Ювентус” каби жамоаларда ўйнашни орзу қилмоқда. Остоннинг ўзи айтганидек, “Уфа” Европа чемпионатларига ўтишда футболчимизга трамплин воситасини ўташи даркор.
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар