Бугун Россия премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган учрашувда “Ростов” сафарда “Рубин” меҳмони бўлади.
“Ростов” жорий мавсумда Чемпионлар лигасида қатнашиш имкониятини сақлаб қолиши учун Қозондан фақат ғалаба билан қайтиши шарт. Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашуви ростовликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. Ўша учрашувдаги голлардан бири Элдор Шомуродов ҳисобига ёзилган.
Бугунги ўйинда “Ростов” таркибида ҳимоячилардан Дмитрий Чистяков ва Алексей Козлов, ярим ҳимоячилардан Роман Еременко ва Матиас Норманн жамоадошларига ёрдам бера олмайди. Мухлислар “Ростов”нинг энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов айнан бугун голсиз сериясига чек қўйиб, қатор етакчи футболчилар майдонга туша олмайдиган ўйинда масъулиятни ўз зиммасига олишига ишонмоқда.
Ўйин Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади