"Насаф"нинг янги логотипи
Хабарингиз бор, «Насаф» жамоаси Coca-Cola Суперлигаси 9- турида Қўқоннинг “Қўқон-1912“ жамоаси меҳмони бўлганди (2:2).
Айнан шу беллашувда «аждарлар» ўзларининг янги формаларида ҳаракат қилишди. Эътибор қилган бўлсангиз янги формада жамоанинг янги рамзи акс эттирилган.
Ўзингизга маълум, жамоа 2009-2011 йиллардаги спорт формасида аждар рамзи туширилган логотипдан фойдаланган эди. Жамоанинг халқ орасидаги номи ҳам айнан «аждарлар» деб юритилади. Клуб раҳбарияти мавсум аввалида кўп сонли мухлисларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда яна ушбу рамзга янгича руҳда қайтишни ният қилган эди. Аммо бутун дунё бўйлаб ёйилган коронавирус пандемияси туфайли режаларни бироз чўзиб туришга тўғри келди.
Жамоа логотипида «аждар» тимсолининг акс этиши ҳам Қарши шаҳри тарихига бориб тақалади. 2006 йилда Қарши шаҳрининг 2700 йиллик юбилейи нишонланганида хабарингиз бор. Айнан Қарши тарихини ўрганиш жараёнида Қарши яқинидаги Ерқўрғон тепаликларидан «аждар» тимсоли акс эттирилган тангалар топилган!
Манба: fcnasaf.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади