
“Уфа”дан Москванинг “Спартак” клубига бош директор сифатида кўчиб ўтган Шамиль Газизов янги жамоасининг ўзбекистонлик легионер Остон Ўруновга билдираётган қизиқишига жавоб берди.
- Мен унинг нималарга қодирлигини яхши биламан. Лекин ҳозир аниқ гап айтишга бироз эрта. Жамоанинг аниқ нуқталарини кучайтириш керак. Айнан қайси ўйинчилар орқали позициялар кучайтирилишини айтмайман. Ҳаммаси аниқ бўлишига хабар берамиз, - деди Газизов.
“Уфа”да юқори савияда ўйнаётган Остон Ўруновга “Спартак”дан ташқари Россия премьер-лигаси етакчилари – “Зенит”, “Локомотив” ва “Краснодар” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар