Фото: Twitter
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров 2020 йилнинг 26 сентябрь куни АҚШда ярим ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Сергей Липинецга қарши жанг ўтказади. Бу ҳақда россиялик спортчининг менежери Алекс Вайсфелд маълум қилди.
«Липинец ва Абдуқаҳҳоров ўртасидаги жанг 26 сентябрь куни бўлиб ўтади. У кечанинг асосий жанги бўлади. Жанг Коннектикутда (АҚШ) бўлиб ўтиши режалаштирилган», — дейди Вайсфелд.
Қайд этиш жоиз, ушбу жанг ғолиби ярим ўрта вазн тоифасида вакант бўлиб турган IBF чемпионлик камарини қўлга киритади.
Маълумот ўрнида, Қудратилло шу кунгача профессионал боксда 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба (9 та нокаут) қозонган. Липинецнинг жанглари сони ҳам 17 тани ташкил этади. У 16 та жангда ғолиб (12 та нокаут) бўлган, 1 тасида эса имкониятни бой бериб қўйган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади