14:55 / 20.07.2020
1 819

Лионель Месси Ла Лигада тўпурар бўлиш бўйича рекорд ўрнатди

Лионель Месси Ла Лигада тўпурар бўлиш бўйича рекорд ўрнатди
Фото: «Барселона» ФК
«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лига 2019/20 йилги мавсуми якунларига кўра бир қатор индивидуал совринлар эгасига айланди.

Аргентиналик футболчи 25 та гол билан мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди ва Пичичи совринига эга чиқди. Месси еттинчи марта Испания чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланди ва бу борада рекордни янгилади. Аввалроқ Лео бу борада Телмо Сарра (6 марта) билан бир хил натижа қайд этиб турганди.

Шунингдек, Месси жорий мавсумнинг энг яхши ассистентига айланди. 33 ёшли форвард 21 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Месси тўпурарлар пойгасида «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема (21 та гол) ва «Вильярреал» форварди Херар Моренони (18) ортда қолдирди.

Энг яхши ассистентлар рўйхатида «Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Микель Ойарсабаль (11 та голли узатма) иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, учинчи поғона «Барса»нинг яна бир ҳужумчиси Луис Суаресга (8) насиб этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лионель Месси Ла Лигада тўпурар бўлиш бўйича рекорд ўрнатди