
Тожикистон терма жамоаси яқин кунларда йиғин бошлаши ҳақида хабар берган эдик.
Биз бу борада Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи, ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошевнинг фикрларига қулоқ тутдик.
"Тайёргарликни секин-аста бошламоқдамиз. Сентябрь ойида Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувидан сўнг Дубайга учамиз ва у ерда ҳам бир нечта назорат баҳсларида иштирок этамиз. Буларни барчаси режамиздан ўрин олган. Расмий ўйинларга тайёргарлик жараёнида барча терма жамоалар ўзлари учун рақиб топади. Мақсад футболчиларни кўриб олиш ва турли тактикаларни синаб кўриш.
Ўзбекистон билан ўйинда ўз имкониятларимизни яна бир бор кўздан кечириб олишни мақсад қилганмиз. Мен учун ҳам бу фойдали бўлиши табиий. Шогирдларимни машғулотдаги ҳаракатлари билан ўйиндаги ҳаракатлари ўртасида фарқ бўлади. Ўзбекистон билан ўйиндан сўнг футболчиларимнинг жисмоний ҳолати, тактик тайёргарлиги борасида хулосага келиб оламан. Ўзбекистон билан ўйин биз учун ҳар томонлама қулай.
Биринчидан яқин, иккинчидан таомларимиз ва иқлимимиз ўртасида деярли тафоувт йўқ. Узоқ масофа йўл юрмаймиз. Ҳар бир терма жамоа ўзи учун қулай бўлган томонни танлайди. Бир ҳафталик йиғинга киришганмиз. Боз устига карантин ҳам режаларимизга маълум даражада таъсир қилди. Ишлашда давом этамиз", - дейди Усмон Тошев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар