
Фото: Getty Images
Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Майк Тайсон оила аъзолари унинг Рой Жонсга қарши жанг ўтказишига қарши чиқаётганини тан олди.
«Фарзандларим қариганда жим ўтиришимни хоҳламоқда. Аммо улар бу ҳақида нимани ҳам биларди?
Улар қандай уришиш кераклигини ҳам билмайди, уларнинг ҳеч бири ўзаро жангда менга зарба бера олмайди», — дейди Тайсон.
Эслатиб ўтамиз, 54 ёшли Тайсон ва 51 ёшли Жонс ўртасидаги кўргазмали жанг 12 сентябрь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади. Беллашув 8 раунддан иборат бўлади.
Маълумот учун, Майк рингдаги сўнгги жангини 2005 йил ўтказган. Тайсон профессионал боксда 58 та жанг ўтказиб, уларнинг 50 тасида ғалаба қозонган. 44 та жангда рақибларини нокаутга учратган. Олтита жангда мағлуб бўлган. Иккита жанги эса ҳисобланмаган.
Рой Жонс эса профессионал боксда 75 та жанг ўтказиб, 66 ғалабага (47 таси нокаут) эришган ва тўққиз бор мағлуб бўлган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар