date
views 2 249

Бартомеу: «Сетьен истеъфога чиқарилди»

Бартомеу: «Сетьен истеъфога чиқарилди»
Фото: Reuters
«Барселона» бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб президенти Хосеп Бартомеу «Tiempo de Juego» нашрига маълум қилган. «Сетьен истеъфога чиқарилди», деган Бартомеу қисқа қилиб.

Маълум бўлишича, «Барселона» бу борада эртага расман эълон қилади. 61 ёшли Сетьен январдан буён «Барселона»ни бошқариб келаётганди. У Каталония клуби мураббийлигига «Бетис»дан келганди.

Эртага Сетьен билан бирга клубнинг спорт директори Эрик Абидалнинг ҳам истеъфоси эълон қилиниши кутилмоқда. «Барселона» бош мураббийлигига асосий номзод сифатида Маурисио Почеттино қаралмоқда. Клуб у билан 1+1 кўринишида шартнома имзолаши айтилган.

Шунингдек, Рональд Куман, Массимилиано Аллегри ва Тьери Анри ҳам «Барселона» бош мураббийи бўлиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бартомеу: «Сетьен истеъфога чиқарилди»