21:02 / 17.08.2020
2 349

«Барселона»нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ

«Барселона»нинг янги бош мураббийи ким бўлиши деярли аниқ
Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман Испаниянинг «Барселона» клубига бош мураббий этиб тайинланиши мумкин.
Бу ҳақда «Mundo Deportivo» нашри хабар бермоқда. Манбага кўра, томонлар келишувга эришишга яқин турибди. Шартнома икки йил муддатга имзоланиши кутилмоқда.

16 август куни Каталония клуби президенти Хосеп Бартомеу амалдаги бош мураббий Кике ​Сетьен билан шартнома бекор қилинганини эълон қилди. Эътиборлиси, орадан бир неча соатдан кейин Рональд Куман Барселона аэропортида кутиб олинган.

Кике Сетьенни жамоадан четлатилишига «Барселона»нинг Чемпионлар лигаси чорак финал босқичида «Бавария»га 2:8 ҳисобидан мағлубиятга учрагани асосий сабаб бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)