14:30 / 18.08.2020
2 156

Вадим Абрамов: «ПФЛ олдидаги қарзимиз туфайли Хуршид Ғиёсовни рўйхатдан ўтказа олмаяпмиз»

Вадим Абрамов: «ПФЛ олдидаги қарзимиз туфайли Хуршид Ғиёсовни рўйхатдан ўтказа олмаяпмиз»
Фото: «Бунёдкор»
«Бунёдкор» бош мураббийи Вадим Абрамов Coca-Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган «Металлург»га қарши ўйиндан (2:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- "Баҳс қизиқарли кечди. Йигитларга ўйин учун раҳмат, муносиб ўйин кўрсатишди. Одатда 2-бўлимда яхши ўйнай олмаслигимизни айтишарди, бу гал аксинча, 2-бўлимда яхшироқ ўйин намойиш этдик. Футбол шундайки, унда кичик деталлар ҳам муҳим рол ўйнайди. Яхши зарба йўлланди ва барчаси ўзгариб кетди.

Тақвимнинг тиғизлиги бизда биринчи марта кузатиляпти, кўрамиз. Афсуски, захира бўйича айрим муаммолар бор. Масалан, Ғиёсовни рўйхатдан ўтказа олмаймиз. Клубни ПФЛ олдида қарзлари мавжуд. Ғалати, лекин шу боисдан уни рўйхатдан ўтказа олмаймиз.

Клубнинг Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтиши? Фикримча, бу нотўғри. Жамоа футболчилари имкон қадар халқаро майдон учун ўз ўйинларини ўстириб, ривожлантириб боришлари лозим. Ҳозирги ҳолатда ПФЛ лигамиз кучлироқ бўлиши учун ҳаракат қилиши керак. Бизга айтишларича, «Бунёдкор» Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашмайди. Бундай ҳолатда қандай қилиб футболчиларни руҳлантириш мумкин? Чемпионат халқаро майдондаги учрашувлар эвазига кучайиши мумкин. Бундан ташқари, футболни ривожлантириш бўйича Президент қарори ҳам мавжуд. Унда 2030 йилга қадар деб ёзилган. Ҳозир ҳеч ким клубларни сотиб олишга ошиқмаяпти. Буни кенгайтирилган таркибда йиғилиб муҳокама қилиш керак", - Вадим Абрамов.

«Бунёдкор» ушбу ғалабадан кейин 20 очко билан 3-ўринга кўтарилди. «Қалдирғочлар» кейинни турни 20 август куни «Сўғдиёна»га қарши ўтказади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов: «ПФЛ олдидаги қарзимиз туфайли Хуршид Ғиёсовни рўйхатдан ўтказа олмаяпмиз»