13:12 / 21.08.2020
2 930

Рональд Куман «Барселона»га қайси футболчиларни олиб келмоқчи эканлиги маълум бўлди

Рональд Куман «Барселона»га қайси футболчиларни олиб келмоқчи эканлиги маълум бўлди
Фото: «Барселона»
«Барселона»нинг янги бош мураббийи Рональд Куман жамоа таркибини бир нечта янги футболчилар билан кучайтириш ниятида, деб ёзмоқда АS нашри.

Қайд этилишича, нидерландиялик мутахассис Каталония клуби ҳимоячи Эрик Гарсия («Манчестер Сити»), ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек («Аякс») ҳамда ҳужумчи Лаутаро Мартинесларни («Интер») сотиб олишини хоҳламоқда.

Таъкидлаш жоиз, Куманнинг ўзи Zigoo TV’га берган интервьюсида коронавирус пандемияси сабаб юзага келган молиявий қийинчиликлар фонида «Барселона»нинг 5-6 нафар янги футболчи билан шартнома имзолаши қийин эканлигини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Куман 19 август куни «Барселона» бош мураббийига айланди. У бу лавозимда Кике Сетьен ўрнини эгаллади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рональд Куман «Барселона»га қайси футболчиларни олиб келмоқчи эканлиги маълум бўлди