“Манчестер Сити” эгаси Шайх Мансур Каталонияни тарк этиши кутилаётган Лионель Месси учун мисли кўрилмаган шартнома тайёрлаётгани маълум бўлди.
Гарчи бу битимнинг молиявий томонлари сир тутилаётган бўлса-да, бошқа рақобатчилар таклиф қилаётган молиявий имкониятлардан юқори бўлиши аниқ. Янги шартнома уч йилга мўлжаллаган ва унда бу муддатдан сўнг Месси АҚШ чемпионатида иштирок этадиган “Нью-Йорк Сити”га муаммосиз кўчиб ўтиш имконини берувчи банд бор.
“Манчестер Сити” аргентиналик учун курашда фаворит ҳисобланмоқда. Бир томондан араб шайхларида керакли маблағ захираси бор. Иккинчи томондан эса, Мессининг “Барса”да юлдузга айланишига катта ҳисса қўшган Хосеп Гвардиола “Манчестер Сити”да ҳам қадрдон шогирди билан ишлашни истамоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади