Фото: ПФЛ
«Навбаҳор» клуби ёрдамчи мураббийи Нўмон Ҳасанов Coca-Cola Суперлига 13-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечган ўйиндан (0:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Ўйинни кўрдинглар, нима десам бўлади, ОКМК билан ўйинимиз билан солиштирганда бу баҳсда умуман ўйнай олмадик. Тўп оширишларда беш-олти маротаба тўпга тегиниш ҳам қилганимиз йўқ. Йигитларни ҳам тўғри тушунаман, касал бўлди, жароҳатлар олди, ҳар уч кунда ўйинда иштирок этмоқда. Лекин қанақадир виждон ҳам бўлиши керак. Қариндош-уруғлар, дўстлар қўнғироқ қилганида ҳадеб ютқаздик деявермайди-ку. Майдонда жонини бериб тўп тепиш керак, футбол бунақа ўйналмайди. Тўпни тўғри узатиб, ҳужумлар қилиб дегандек... Футболчиларни бир-бирига ҳурмати йўқ. Шу ўзимизни футболчиларми? Уларни бир-бирига муносабати шундай бўлса ўйин ҳеч қачон чиқмайди. Машғулотларда барчасини тўғриласа бўлади. Биринчи галда футболчилар ўртасидаги муомалани ва ҳурматни тўғрилаш лозим. Жамоа аҳил бўлса барчаси ўхшайди.
Бир кун аввалги машғулотларда 10 киши иштирок этди. Уларни беш нафари захира футболчилари. Айрим футболчиларимиз касал эди. Шифокорларимизга раҳмат, қисқа вақт ичида уларни даволашга ҳаракат қилди. Машғулот ўтказмаган футболчи ҳеч қачон югура олмайди. Ўйинчиларни ҳам тўғри тушунаман, лекин тўп билан тузукроқ муомала қилиб, очилиб тўпларни узатиб ўйин қилса бўлади. Қандайдир куч ҳам йўқдек кўринди. ОКМКни ўйинини кўринглар қандай ҳаракат қилмоқда. Ҳар уч кунда ўйин борлиги сабаб етарлича машғулот ҳам ўтказа олмайсиз. Иккинчи давранинг биринчи ўйини бўлмиш «Пахтакор» билан учрашувдан кейин 10 кунга яқин танаффус бўлади. Шу вақтда нимадир қилса бўлади. Таркибга қарасангиз зўр футболчилар, лекин узатма бера олмаяпти.
«Пахтакор» билан ўйинга тайёргарлик учун вақт кам. Фақат руҳий жиҳатдан кўрсатмалар беришимиз мумкин. Ҳар уч кунда ўйин бўлаётгани сабаб машғулот ҳам етарлича бўлмаяпти. 15 кунлик танаффусда тўп билан қандай ишлаш борасида кўрсатмалар беришимиз мумкин. Футболчилар умуман тўп билан ишламаяпти. Айримлари терма жамоа аъзолари ҳисобланади. ОКМК билан ўйинда ҳам нимадир ўхшади. Аммо, охирига келиб чарчаб қолди", - дейди «Навбаҳор» ёрдамчи мураббийи Нўмон Ҳасанов.
«Навбаҳор» 13-турдан кейин 19 очко билан 6-ўринда бормоқда. Жамоа кейинги ўйинни «Пахтакор»га қарши ўтказади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади