23:00 / 01.09.2020
1 986

Суперлига. «Пахтакор» сафарда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади

Суперлига. «Пахтакор» сафарда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади
Фото: «Навбаҳор» ФК
Футбол бўйича Coca-Cola Суперлиганинг 14-турида «Пахтакор» 1 сентябрь, сешанба куни «Навбаҳор» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг дастлабки бўлимида меҳмонлар ҳужумларда фаол бўлди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Игор Сергеев «шерлар»ни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳам босимни оширди. 73-дақиқада Азиз Турғунбоев наманганликларнинг тезкор ҳужумини гол билан якунлади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
«Пахтакор» 35 очко билан пешқадамликда давом этмоқда. «Навбаҳор» (20) эса 7-ўриндан жой олган.

«Навбаҳор» — «Пахтакор» 1:1
Голлар:
0:1 – 12 Сергеев, 1:1 – 73 Турғунбоев.

«Навбаҳор»: Ўткир Юсупов, Ғиёс Комилов, Иван Соловёв (Акрам Баҳритдинов, 83), Азиз Турғунбоев, Сардар Теляков, Даврон Ҳошимов, Игор Голбан, Тоҳиржон Шамситдинов (Хуршидбек Мухторов, 46), Аббос Ғуломов (Ислом Исоқжонов, 46), Павел Голишев (Руслан Болов, 69), Забиҳилло Ўринбоев (Ислом Рашидхонов, 83).
«Пахтакор»: Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Игор Сергеев (Эрен Дердийок, 80), Егор Кримец, Достонбек Ҳамдамов (Жавоҳир Сидиқов, 74), Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Фарруҳ Сайфиев.
Огоҳлантиришлар: Исмоилов (52), Голбан (54), Ҳамдамов (57), Ҳамробеков (80).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. «Пахтакор» сафарда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади