13:21 / 02.09.2020
2 863

"Ливерпуль" футболчиси "Барселона"га ўтишга рози бўлди

"Ливерпуль" футболчиси "Барселона"га ўтишга рози бўлди
"Ливерпуль" хавбеки Жоржиньо Вейналдум катта эҳтимол билан фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.

Sport.es нашри тарқатган хабарга қараганда, 29 ёшли голландиялик футболчи каталонияликлар сафига ўтишга рози бўлган. Бироқ “Барса” унинг трансфери учун мерсисайдликларга 20 млн евродан ортиқ пул бермоқчи эмас.

Вейналдумни шахсан “кўк-анор ранглилар”нинг янги бош мураббийи – Рональд Куман таркибда кўрмоқчи. Айтиш керакки, Жоржиньо Голландия терма жамоасида айнан Куман қўл остида тўп сурган.

Вейналдум ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида жами 47 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол уришга эришди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ливерпуль" футболчиси "Барселона"га ўтишга рози бўлди