22:50 / 08.09.2020
2 055

Шота Арвеладзе: Бу ерда ўйнаш ҳамиша қийин

Шота Арвеладзе: Бу ерда ўйнаш ҳамиша қийин
Бугун Ўзбекистон чемпионати 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3)учрашуви ўтказилди. Беллашувдан сўнг меҳмонлар устози Шота Арвеладзе ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Бу ерда ўйнаш ҳамиша қийин. Улар кимга қарши қандай ўйнаш кераклигини, халал беришни яхши билишади. Дастлабки 30 дақиқада рақиб жиддий қаршилик кўрсатди. Кейин эса бўш ҳудудлар юзага келди. Иккинчи гол ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Мезбонлар иккинчи бўлимда ҳужумга эътибор қаратишди.

Биз учун ғалабадан ташқари ўйинни жароҳатларсиз тугатганимиз ҳам жуда муҳим. Олдинда бизни Чемпионлар Лигаси баҳслари кутмоқда.
Бизни яна қийин учрашувлар ва тиғиз тақвим кутмоқда. Ўзимизнинг яхши тарафларимизни намойиш этишга уринамиз
, - деди Арвеладзе.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: Бу ерда ўйнаш ҳамиша қийин