Хитой чемпионати пешқадами “Шанхай СИПГ” Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни мусобақа аутсайдери “Тяньцзинь Теда” жамоасига ижарага бергани маълум бўлди.
Одил Аҳмедов янги жамоаси таркибида 2020 йилнинг 31 декабрига қадар ўйнайди. Айнан шу санада 32 ёшли футболчимизнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади.
Transfermarkt портали маълумотларига қараганда, “Тяньцзинь Теда” ўзбекистонлик легионерни ижарага олиш учун “Шанхай СИПГ” жамоасига 62 минг евро тўлаган.
Одил Аҳмедов Хитой Чемпионатида 2017 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. У шанхайликлар таркибида жами 104 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 11 та гол урган.
Агар легионеримизга 2021 йил олдидан Хитой жамоаларидан бошқа таклиф бўлмаса, фаолиятини “Навбаҳор”да давом эттириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади