Осиё футбол Конфедерацияси Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Чемпионлар лигаси (ғарбий минтақа)да иштирок этадиган жамоаларни Доҳага келишлари билан аэропортнинг ўзида COVID-19 учун тест назоратидан ўтказишди. Унга кўра, тест жавоблари чиқмагунга қадар ҳеч ким меҳмонхонадан ташқарига чиқмаслиги керак.
Бугун ана шу тест натижалари шуни кўрсатдики, Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасидан 5 нафар футболчи ва раҳбариятидан 1 нафар ходимнинг коронавирусга топширган тести ижобий чиққан. Бундан ташқари, Қатарнинг "Ал Дуҳайл" жамоаси футболчиси (1 нафар)да ҳам вирус аниқланган.
Юқоридаги ҳар икки клубга ҳам керакли тиббий ёрдам ва хизмат кўрсатилмоқда. Тест натижалари ижобий чиққанлар эса карантинга олинган ва тиббиёт ходимлари назоратидалар. Сабаби, буни мусобақа учун қабул қилинган COVID-19 хавфсизлик чоралари ва протоколлари талаб этади.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" ОЧЛнинг "B" гуруҳида "Пахтакор" билан бирга жой олган. 14 ва 17 сентябрь кунлари айнан улар ўзаро ўйин ўтказишлари керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади