2 358
Шота Арвеладзе: "Бундай юқори даражали мусобақада футболнинг ўзини таҳлил қилишимиз яхшироқ бўларди"
"Пахтакор" бош мураббийи "Ал Ҳилол" билан ОЧЛ 3-тур ўйинидан кейин матбуот анжуманида баҳс ҳақида фикрларини билдирди.
- Бундай савияли мусобақада биз футболнинг ўзи ҳақида гапиришимиз яхшироқ бўларди, чунки Осиёнинг энг кучли клубига қарши ўйнадик. Қизил карточка берилишидан аввал тўп оширилганда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Шунингдек, бизнинг ҳужум пайтида футболчимизга қўполлик ишлатилганди. Бу жудаям оғриқли. Кийиниш хонасида уларга қараш қийин.
Афсуски, бундай қўпол хатолар жудаям оғриқли. Биз яна қайтамиз. Футболдаги одамлар эса камроқ хато қилишларига умид қиламиз. Улар қарорларини ўзгартиришмоқда, осон фолларни беришмоқда. Кимдир кўрсатиши билан қарорлари ўзгармоқда. Бундай даражадаги турнирда юқори савияли ҳакамлар бўлиши керак, аммо бу ҳолат бизни хафа қилди.
Бундай даражадаги ўйинларда 3-4 имкониятдан фойдаланиб қолиш керак. Бунга интилиш лозим. Лекин бу ҳали бизнинг энг яхши ўйинимиз, энг юқори даражамиз эмас. Биз яхшироқ ўйин кўрсата оламиз.
Биз олдинга умид билан боқамиз. Ишимиз футболчиларни руҳлантириш. Энди бу тарих эканлигини уларга уқтирамиз. Бугунги ўйин тугаб бўлди. Тезроқ тикланиб, йигитларга навбатдаги беллашув ҳақида суйлаймиз. Олдинда уч баҳс кутмоқда. Рақиб ҳақида маълум хулосаларга эгаман, аммо бу ҳозирча ён дафтарчамда битилган. Буни йигитларга айтаман. Кейинги беллашувда биз ўзимиз хоҳлагандек ўйнашга ҳаракат қиламиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади