
«Челси» Англия Премьер Лигаси 1-турида «Брайтон»ни мағлубиятга учратди (3:1).
Мазкур ғалаба эвазига лондонликлар Премьер Лигада икки минг очколик довондан ўтди. «Челси» ушбу натижани қайд этган учинчи жамоага айланди.
Бунга қадар «Манчестер Юнайтед» (2234 очко) ва «Арсенал» (2014) икки минг очколик кўрсаткичдан ўтганди.
«Челси»нинг ортидан «Ливерпуль» (1951 очко) ва «Тоттенҳэм» (1654 очко) жамоалари бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер Лигаси ҳозирги форматда 1992 йилдан буён ўтказиб келинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар