20:39 / 16.09.2020
1 945

"Бунёдкор" 10 киши бўлиб қолган "Машъал"ни аранг таслим этди

"Бунёдкор" 10 киши бўлиб қолган "Машъал"ни аранг таслим этди
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Машъал" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги беллашув ўз якунига етди. Учрашувда "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.

Эътиборлиси, учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ муборакликлар посбони Даврон Анваров "сўнгги умид" фоли сабаб майдондан четлатилди. Пенальтидан ҳисобни очган тошкентликлар бўлим ўрталарида Қўзиевнинг чиройли зарбасини ўтказиб юборди.

Иккинчи таймда Тўхтасинов ҳам олис масофадан Носиров постини ишғол қилди. Шу тариқа, Абрамов шогирдлари ҳисобидаги очколар 29 тага етди.

"Машъал" – "Бунёдкор" 1:2
Гол:
Хуршид Ғиёсов 4, - 0:1, Сирожиддин Қўзиев 30, 1:1, Нурилло Тўхтасинов 69, 1:2

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани, 9.Никита Павленко (1.Ботир Носиров, 3.), 10.Шерзод Темиров (99.Жаҳонгир Абдусаломов), 17.Жамолиддин Убайдуллоев, 18.Аббос Шодмонов ( 77.Иброҳим Нўъмонов), 19.Сардор Абдураимов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуруллаев, 29.Ҳумоюн Муртозаев (27.Сардорбек Эминов,).
Захира: 6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 8.Ибе Мишель Окоро, 11.Мўминжон Мелиев, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 33.Денис Васильев.

"Бунёдкор": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 3.Исломжон Қобилов ( 6.Анвар Ғофуров, 63), 4.Давронжон Эргашев(35.Иброҳим Ибрагимов ,46), 5.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Расул Йўлдошев, 13.Лутфулла Тўраев, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев, 48.Валерий Акопов(77.Селим Нурмурадов,46 ) (14.Миржаҳон Мираҳмадов), 90.Шаҳбоз Эркинов (20.Владислав Нуриев, 63).
Захира: 25.Акобир Қаюмов, 71.Сарвар Каримов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

Огоҳлантириш: Абдулла Абдуллаев 16, Ислом Қобилов 61
Четлатиш: Раҳимжон Давронов 1.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бунёдкор" 10 киши бўлиб қолган "Машъал"ни аранг таслим этди