11:25 / 22.09.2020
2 203

ОЧЛ. Отабек Шукуров жамоаси 6 та гол уриб ғалаба қозонди, «Ас-Садд» плей-оффга йўл олди

ОЧЛ. Отабек Шукуров жамоаси 6 та гол уриб ғалаба қозонди, «Ас-Садд» плей-оффга йўл олди
Фото: «Шаржа» ФК
Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 5-туридан ўрин олган 21 сентябрь, душанба кунги баҳслар якунланди. «Шаржа» жамоаси «Ат-Товун» билан баҳс юритди ва йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Саиф Рашид амирликларни олдинга олиб чиқди.

Танаффусдан кейин Отабек Шукуров жамоадошлари яна беш бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Велингтон ҳет-трик қайд этган бўлса, Муҳаммад Абдулбосит ва Кайо Лукас биттадан голга муаллиф бўлди. Ушбу ўйинда Шукуров тўлиқ ҳаракат қилди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Ад-Дуҳайл» Алмоиз Алининг голи эвазига «Персеполис»дан устун келди.

Мазкур ғалабадан кейин «Шаржа» очколарини 7 тага етказиб олди ва «Персеполис» бир хил натижа қайд этмоқда. «Ад-Дуҳайл» 9 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Фото: ОФК
D гуруҳи пешқадамлари «Ас-Садд» ва «Ан-Насср» жамоалари ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида «Сепаҳон» ва «Ал-Айн» жамоалари ҳам муроса йўлини танлади.

Шу тариқа саудияликлар кетидан Хави қўл остидаги «Ас-Садд» ҳам плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилди.

Фото: ОФК
C гуруҳи
«Ат-Товун» Саудия Арабистони — «Шаржа» БАА 0:6
Голлар: 0:1 – 45+1 Рашид, 0:2 – 49 Веллитон, 0:3 – 54 Абдулбасит, 0:4 – 57 Веллитон, 0:5 – 61 Веллитон, 0:6 – 68 Кайо.

«Персеполис» Эрон — «Ад-Дуҳайл» Қатар 0:0

D гуруҳи
«Ас-Садд» Қатар — «Ан-Насср» Саудия Арабистони 1:1
Голлар: 0:1 – 22 ал-Ғаним, 1:1 – 88 Бунеджа.

«Сепаҳон» Эрон — «Ал-Айн» БАА 0:0

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛ. Отабек Шукуров жамоаси 6 та гол уриб ғалаба қозонди, «Ас-Садд» плей-оффга йўл олди