Фото: Championat.asia
Эртага, 30 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида чорак финал беллашувлари бўлиб ўтади. Бугун ўйиндан олдинги матбуот анжуманлари бўлиб ўтди. Унда "Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистрага жамоа сардори Егор Кримец ҳамроҳлик қилди.
П.Хюистра: - Барчага хайрли кун! Бизни жуда ҳам кескин ўйин кутмоқда дейиш мумкин. Биз энг яхши 4 клуб орасидамиз, "Персеполис" жуда кучли рақиб. Шунга қарамасдан ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишимизга ишонамиз, мақсадимиз ҳам шу.
Е.Кримец: - Эртага биз учун жуда муҳим учрашув бўлади. "Пахтакор" Чемпионлар лигасида анчадан бери бу босқичга етиб келмаганди. Бизда яхши жамоа бор, ғалаба учун боримизни берамиз. Ҳозир финалгача етиб бориш ва мусобақада ғолиб бўлиш учун яхши имконият юзага келди ва биз ундан фойдаланмоқчимиз. Бу ишни кейинги мавсумга қолдириб, яна бир йил кутмоқчи эмасмиз.
- "Персеполис" ҳам, "Пахтакор" ҳам кам гол ўтказиб юборди. Эртага нисбатан ёпиқ ўйин кўришимиз мумкинми?
П.Хюистра: - Шундай бўлиши ҳам мумкин. Ҳаммаси ўйиннинг қандай бошланишидан келиб чиқади, учрашувнинг аҳамияти юқори. Стартда футболчилар ўзларини қандай тутишларига кўп нарса боғлиқ. Қандай ҳимояланиш ёки вазиятларни кўра олиш каби кичик деталлар ҳам натижага таъсир қилиши мумкин. Ҳаммасини эртага кўрамиз.
- Доҳада жамоа жарима зарбасидан иккита гол ўтказиб юборди. "Персеполис" эса стандартлардан жуда яхши фойдаланиши билан машҳур. Сизлар ўйинга кўпроқ концентрация билан чиқиш ва жарима майдони яқинида қўполлик ишлатмаслик устида ишладингларми?
Е.Кримец: - Албатта, бундай голларни ўтказиб юбориш аламли. Мураббийлар штаби бу борада маълум ишларни амалга оширишди. Улар бизга шундай вазиятлардаги хатоларимизни кўрсатиб беришди. Умид қиламан, кейинги ўйинларда ҳаммаси жойида бўлади.
- "Пахтакор" 4 учрашувда ўйиндан гол ўтказмади. Бу эртага ёпиқ ўйин бўлиши мумкинлигига ишора берадими?
П.Хюистра: - Ҳа, шундай бўлиши ҳам мумкин. Бу бир ўйиндан иборат жуда ҳам муҳим учрашув. Унда сен барчасини тўғри қилишинг керак, тўпга тайёр бўлишинг ва ютишга уринишинг керак. Шу сабаб футболчиларнинг майдонда очиқ жойларни кўра олиши, қарорларни тўғри қабул қила олиши кўп нарсани ҳал қилади. Бу баҳсни ютишга уриниш керак, бошқа йўл ҳам йўқ. Бу чорак финал ва унда ҳар бир клуб йўлини давом эттиришни истайди.
- Анзур Исмоилов билан бир-бирингларни жуда яхши тушуниб ўйнаяпсизлар, марказий ҳимоя ўзаро тушуниш эвазига стабил кўринмоқда. Бунга ниманинг эвазига эришилди?
Е.Кримец: - Биз Анзур билан анча йиллардан бери терма жамоада ҳам ўйнаганмиз. Дарҳақиқат, бир-биримизни яхши тушунамиз, ўзаро боғлиқлигимиз аъло даражада. Керак пайтда яримта гап билан бир-биримизни майдонда "страховка" қила оламиз. Бу олдиндаги катта ўйинларда муҳим. Тўртта энг яхши клуб қолганда нафақат ҳимоядагиларнинг, балки ҳужумдагиларнинг ҳам бир-бирини яхши тушуниши муҳим саналади.
- "Пахтакор" 2003 ва 2004 йилларда ярим финалда ўйнаган, "Персеполис" эса 2018 йил ОЧЛда финалга чиққан. Демак, яқин орадаги иштирок борасида форсларда тажриба юқорироқ. "Пахтакор"нинг яқин орада бундай катта ўйинларда қатнашмагани босим ўтказадими?
П.Хюистра: - Бу жиҳат эртага кимгадир устунлик беради деб ўйламайман. Бу муҳим беллашув, бизнинг жамоа таркибида терма жамоада ўйнаган 11-12 нафар ўйинчи бор, улар Жаҳон чемпионатлари саралашларида ва умуман катта босимдаги ўйинларда иштирок этишган. Бу борада тажрибага эгалар. Футболчиларимиз улардан нима талаб қилаётганимизни яхши билишади ва ўйин давомида вазиятни ўзгартириш учун қандай ҳаракатланишни билишади. Шу сабаб "Персеполис"да устунлик бор деб ўйламайман. Эртага VAR дан фойдаланилади, бу ҳам қизиқарли тажриба бўлади деб ўйлайман. Футболчилар учун ҳам, ҳакамлар учун ҳам бу нарса қизиқ бўлади.
- "Персеполис" мураббийи матбуот анжуманида футболчилари бироз чарчаганини айтиб ўтди. Сизнинг жамоангиз эса "Истиқлол" билан ўйинда жисмонан жуда яхши ҳаракат қилди, янада ўсгандек кўринди. Бунга қандай эришдинглар ва бу сизга устунлик бериши мумкинми?
П.Хюистра: - Бу каби турнирларда ҳар 3 кунда ўйин ўтказганда футболчиларда чарчоқ бўлиши табиий. Кимдир қўшимча бўлимларда иштирок этади, кимдир қийин ўйинларни ўтказади. Бу бўлиши табиий ҳол, футболчиларни организмида ҳам ўзгаришлар юзага келади чарчоқ сабаб. Муҳими эса бундан чиқиб кета олиш зарур. Бу ҳолатларда ўйинчилар қўшимча имкониятларини ҳам ишга солишлари керак бўлади. Биз ҳам жиддий муаммоларга дуч келдик. Пандемик вазият сабаб учта босқичдан иборат жисмоний тайёргарлик устида ишлашимизга тўғри келди. Уларни тетикроқ қилишга уриндик ва улар ҳозир яхши ҳолатда деб айтишим мумкин. Эртага бу борада янада яхшироқ бўлишга интиламиз.
Толибжон Қосимов
Доҳа, Қатар
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Доҳа, Қатар
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда