2 846
Флойд Мейвезер: «Конор билан жангда жуда ҳам осонлик билан 300 млн доллар ишлаб олганман»
Фото: Getty Images
Бокс бўйича беш вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер UFC’нинг икки вазндаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор билан реванш жангини ўтказишга тайёрлиги ҳақида гапирди.
- "Конор билан курашиш — пул топишнинг осон йўли. У билан биринчи жангда мен осонлик билан 300 миллион доллар ишлаб олганман.
Албатта, мен у билан яна жанг қилиб, (яна) 300 миллион доллар ишлаб олишга рози бўлардим.
Конор қандай жанг қилиш кераклигини билмайди. У менга жангда қандай қилиб апперкот берганини эслолмайман. Мен буни сезмаганман ҳам. Бу жуда кулгили эди. Аммо менга Макгрегор ёқмайди. Уни умуман ёқтирмайман", дейди Флойд Мейвезер.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг август ойида бокс қоидалари бўйича ўтказилган жангда Мейвезер Макгрегорни ўнинчи раундда нокаутга учратганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас